«жиноят кодекси» тегли мақолалар


Тошкент вилоятида 7 ёшли қиз аммаси калтаклагани оқибатида вафот этди
20 март 2024, 10:30

Тошкент вилоятида 7 ёшли қиз аммаси калтаклагани оқибатида вафот этди

Бўка туманида аёл қарамоғига топшириб кетилган жиянини дарс тайёрламагани учун ўласи қилиб калтаклади. У жароҳати сабаб уч кун ўтиб шифохонада вафот этди. Аёл қамоққа олинган. Қизнинг ота-онаси Россияда экани аниқланди.

Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
23 феврал 2024, 12:51

Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди

Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатланган ўзбекистонлик 24 ёшли йигит Ўзбекистонга олиб келинди ва унга нисбатан жиноят иши очилди. У Сурияга қандай кетгани ҳамда бу даврдаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди
20 январ 2024, 14:17

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди

Ўзбекистон Жиноят кодексига «товламачилик» тушунчаси қўшилди. Эндиликда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
27 март 2023, 17:49

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди

Президент ўқитувчиларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни белгиловчи ва меҳнатга ноқонуний аралашганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. «Энди сиз қонун ҳимоясидасиз», — дейди президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов.

Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлар жаримага тортилади
2 март 2023, 17:12

Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлар жаримага тортилади

Ўзбекистонда педагогларнинг ишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Уларни такрор маъмурий меҳнатга жалб қилганлар БҲМнинг 150−200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди
22 феврал 2023, 11:16

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ тезкор тадбир ўтказиб, Қашқадарёда жами 99 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарлари ва ходимини қўлга олди. Сирдарёда ҳам муқаддам судланган шахс боғ яратиш учун берилган ерни 30 минг долларга сотмоқчилиги маълум бўлди. Ҳозир ушбу шахсларга жиноят иши очилди.

Пластик карточкалардан пул ўғрилаш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади
9 март 2022, 15:00

Пластик карточкалардан пул ўғрилаш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади

Эндиликда пластик карталар ва банк ҳисобрақамлардан пул ўғрилаш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 168 ва 169-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутган қонунни қабул қилди.

Бухорода аёл қарийб 40 кишига ОИТС юқтиргани учун 6,5 йилга қамалди
29 декабр 2021, 13:59

Бухорода аёл қарийб 40 кишига ОИТС юқтиргани учун 6,5 йилга қамалди

Бухоро вилоятида ОИТСга чалинганини била туриб 4 йил давомида қарийб 40 кишига касалликни юқтириб келган аёл аниқланди. Суд ҳукмига кўра, унга 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
31 октябр 2021, 13:16

Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Президент имзо чеккан қонун билан шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилди, жумладан жарималар миқдори бир неча бараваргача оширилди.

«Жиноят кодексига „Келажакка хиёнат“ бобини қўшиш керак» — Алишер Қодиров
13 август 2021, 11:38 2

«Жиноят кодексига „Келажакка хиёнат“ бобини қўшиш керак» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчиларининг заҳарланиши ҳолати юзасидан муносабат билдирди. Депутат Жиноят кодексига болалар боғчаси, мактаб ва олийгоҳларда «вазифасига хиёнат қилаётганлар, болаларнинг хаққи ва вақтини ўғрилаётганларга» нисбатан чоралар белгиланишини таклиф қилди.

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади
29 июн 2021, 14:35 1

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда. Жарима миқдори БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача оширилади. Шунингдек, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазо чораси киритилмоқда ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлигига қарши содир этилган жиноятлар учун жазони кучайтириш таклиф этилди
25 феврал 2021, 13:19

Йўл ҳаракати хавфсизлигига қарши содир этилган жиноятлар учун жазони кучайтириш таклиф этилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига қарши жиноятларни оғир жиноят деб топиш тавсия этилди. Жиноят кодексининг янги таҳририда бундай қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин.

Оммавий тартибсизликка даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин
15 феврал 2021, 10:34

Оммавий тартибсизликка даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Қонунчилик палатасининг икки партияси томонидан Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда «Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунга Оммавий тартибсизликка даъват қилганлик учун жавобгарлик белгилашга оид нормалар киритиш биринчи ўқишда қабул қилинди.

Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда
15 декабр 2020, 15:31

Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилиниб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилмоқда.

Ноқонуний бойлик орттирган мансабдорлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
23 ноябр 2020, 19:00 1

Ноқонуний бойлик орттирган мансабдорлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Ўзбекистон Жиноят кодексига мансабдор шахс томонидан ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш таклиф қилинди. Шунингдек, давлат хизматчилари энг кўп коррупцияга қўл урадиган соҳалар рўйхати шакллантирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг